+9 (9871) 278-55-64

graph

9:00 дан 17:00 гача
UZ / RU
Kollej hayotidan Talabalarga Muallimlarimiz Jadval
Home  /  Muallimlarimiz

Muallimlarimiz

    Тошкент педагогика коллежида хозирги кунда 104 нафар педагоглар фаолият юритиб келмоқда. Улардан 4 нафари фан номзоди, 9 нафари бош ўқитувчи,  37 нафари катта ўқитувчи ва 7 нафари етакчи ўқитувчилардир. Коллеж ўқитувчиси Д.Каримова 2008 йилда  “Шуҳрат” медали ва 2015 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлган. Коллежнинг 2 нафар ўқитувчиси 2008, 2009 йилларда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси кўкрак нишонини олган. 2017 йилда коллежнинг 2 нафар ўқитувчиси Ўзбекистон Педагогика илмий тадқиқот институтига доктарантурага ўқишга қабул қилинди. Коллежнинг 2 нафар инглиз тили ўқитувчиси  2015, 2017 йилларда Ҳиндистон давлатида грант асосида инглиз тили бўйича “ITEC” дастури асосида малакасини ошириб келди.

      Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  18 май 2019 йилдаги 418-сонли қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   қарори ижросини ташкил қилиш тўғрисидаги 2019 йил 20 майдаги 77-сон бўйруғи асосида Тошкент педагогика коллежи  ташкил этилган.

     Тошкент педагогика коллежи тасарруфида жами 3 та (2 та ўқув биноси ва 1 та ётоқхона) бино мавжуд. Биринчи  ўқув биноси ва ётоқхона 1969 йил, иккинчи ўқув биноси 1989 йилда қурилган. Бинолар 2011-2012-2013  йилларда  капитал таъмирлашдан чиқарилган. Қуввати 1050 ни ташкил этади. Коллежда Мактабгача таьлим,  Мусикий таьлим, Жисмоний тарбия, Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси  йўналишлари бўйича мутахассилар тайёрланади.

Таълим муассасасида 2022-2023  ўқув йилида Мактабгача таълим, йуналиши  бўйича дуал таълим ташкил этилади.

Таълим муассасасида  жами 56 нафар педагоглар фаолият юритади. Улардан: Коллежда фан номзоди - 1 нафар, “Шухрат” медали ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар Мураббийси - 1 нафар, бош ўқитувчилар - 8 нафар, етакчи ўқитувчилар - 14 нафар, катта ўқитувчилар 13 нафар, 19 нафар олий маълумотли ўқитувчилар.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим муассасасида умумкасбий ва махсус фанлар бўйича беш ташаббус доирасида 15 та тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Тошкент педагогика коллежида 60 ўринли кутубхона мавжуд. Кутубхонада 9620 та бадиий адабиёт, 8024 та умумтаълим фанлар, 13447 та махсус фанлар,  1281 та ўқув қўлланмалар, 218 та энциклопедиялар, сиёсий адабиётлар 1456,  электрон китоблар 4323 та,  жаъми 38369 та китоб мавжуд. Мактабгача таълим вазирлиги ва  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўқув адабиётлар яратиш бўйича муаллифлар гуруҳи шакллантирилиб ўқув адабиётлар яратиш бўйича жараён амалга оширилмоқда.

“ITEC” дастури асосида 22
So'nggi habarlar
Тошкент педагогика коллежида дуал таълим

Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухолиқзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи

    Таълим муассасаси фаолияти билан танишиш ҳамда дуал таълим шаклини ташкил этиш бўйича амалга оширалаётган ишлар юзасидан фикр алмашиш  мақсадида 2022 йил  апрель ойида Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухоликзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи бўлиб ўтди

    Ташрифда Томас Люкс - РЕСА лойиҳасининг катта маслаҳатчиси, Джахонгир Джумаев - РЕСА лойиҳасининг миллий координатори, Ўткир Алижонов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи, Мухаббат  Таджиева - Тошкент педагогика коллежи директори ва иш берувчи ташкилот раҳбарлари иштирок этишди

photo_2022-06-14_20-36-04

photo_2022-06-14_20-36-27

photo_2022-06-14_20-36-09

photo_2022-06-14_20-35-55

photo_2022-06-14_20-35-11

photo_2022-06-14_20-36-32

photo_2022-06-14_20-35-59

photo_2022-06-14_20-36-20

    Меҳмонлар ташрифи давомида Тошкент педагогика коллежининг таълим жараёни билан танишдилар ва таълим жараёни меҳмонларда  катта таасcурот қолдирди