+9 (9871) 278-55-64

graph

9:00 дан 17:00 гача
UZ / RU
Kollej hayotidan Talabalarga Muallimlarimiz Jadval
Home  /  Янгиликлар  /  Коллежимиз тадбирлари...

Коллежимиз тадбирлари...

« Back

01.08.2018 12:49

“Юрт келажаги ёшлар қўлида”

            Тошкент педагогика коллежида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, китоб ўқиш ва ўрганишдек эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида “Энг яхши китобхон” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда китоб тафаккур қаноти эканлиги, бу қанот қанча мустаҳкам бўлса, инсон юксак кенгликлар сари интилишдан толмаслиги акс эттирилди. Жамиятнинг маънавий муҳитини яхши ва фойдали  китобсиз, китобхон ва кутубхонасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун бу тадбирни ўтказишдан мақсад, ёшларнинг қалбида билим манбаи бўлган китобга муҳаббат уйғотиш, китоб танлаш ва ўқиш маданиятини шакллантиришдир.

Юрт келажаги ёшлар қўлида Юрт келажаги ёшлар қўлида 2

“Ўзбекистон ёшлари жамиятимизнинг, халқимизнинг юксак ишончига муносиб бўлиши лозим”.

Ш.М.Мирзиёев

     Ёшларни Ватанга, ота-онасига, халқига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига ватанпарварлик туйғуси нақадар ғурур, шон-шараф тимсоли сифатида улуғланишини сингдириш, ўқувчилар қалби, онгу шуурида Ватан туйғусини янада юксакларга кўтариш, халқига ва Президентига садоқтли фарзандлар қилиб тарбиялаш мақсадида Тошкент педагогика коллежида бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Бу тадбирлар замирида Ватанимизнинг Мустақиллиги, давлат рамзлари, миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб авлод бўлиш туйғусини шакллантириш, Ватан манфаатларини ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилиш, она юрти учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган фидоий ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш каби эзгу ғоялар мужассамлашган.

Ўзбекистон 1 Ўзбекистон 2
Ўзбекистон 3 uzbekiston_4.jpg
Ўзбекистон 5 Ўзбекистон 6
Ўзбекистон 7 Ўзбекистон 8
Ўзбекистон 9 Ўзбекистон 10
Ўзбекистон 11 Ўзбекистон 12
Ўзбекистон 13 Ўзбекистон 14
Ўзбекистон 15 Ўзбекистон 16

Чилонзор туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши.

    Чилонзор туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ёшларга ватанпарварлик туйғусини сингдириш, уларда мардлик, қатъиятлилик фазилатларини шакллантириш, интизом ва жамоатчиликка ўргатиш, келажакда Қуролли Кучлар сафида хизматга ва олий ҳарбий юртларга ўқишга киришга тайёрлаш мақсадида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида Тошкент педагогика коллежининг “Шунқорлар” ҳарбий спорт жамоаси иштирок этиб фахрли ўринни эгаллади. Улар сафда юриш, ҳарбий қўшиқлар айтиш, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, граната улоқтириш каби шартлар бўйича ўзаро куч синашди.

Ёшлар иттифоқи 1 Ёшлар иттифоқи 2
Ёшлар иттифоқи 3 Ёшлар иттифоқи 4

    Коллежимиз ўқитувчи ва ўқувчилари туман миқиёсидаги ўтказилган турли кўрик ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

     Коллеж ўқувчилари спортнинг 5 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ўқувчилар туман ва шаҳар босқичларида 1 ва 3-ўринларни эгаллаб келмоқда. Коллеж ўқувчилари Л.Абилкасимова, А.Қосимов, К.Амирсланова, КМирзаевалар волейбол, югуриш, трамплиндан сувга сакраш, велоспорт ва қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатларида 1-3 ўринларни эгаллаган. К.Амирсланова, М.Илёсова, А.Қосимовлар халқаро ва жахон миқиёсида ўтказилган спорт  мусобақаларида фаол қатнашганлар. 2017 йил “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида укувчилар турли йўналишлар бўйича биринчи ўринни эгаллаб Чилонзор тумани “Энг фаол жамоа иштирокчиси” фахрий диплом билан тақдирланган. Коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари туман миқиёсидаги ўтказилган турли кўрик ва танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Dilmurod Fizkultura 3 Dilmurod Fizkultura 4
Dilmurod Fizkultura 2 Dilmurod Fizkultura 1

Коллежнинг барча йўналишлари бўйича битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари.

     Коллежда 2018 йил 14 июндан 20 июнгача  “Мактабгача таълим” ,“Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши”, “Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси”,“Мусиқа таълими” йўналишлари бўйича битирувчиларнинг билим ва кўникмаларини аниқлашда, касб хусусиятидан ва талабларидан келиб чиқиб, касбий-амалий имтиҳонлари намоиш тарзда ўтказилди.

Мархабоопа 5 Мархабоопа 3
Мархабоопа 7 Мархабоопа 3
                   21 Мархабоопа 2
26 27

Педагогик амалиёт

Тошкент педагогика коллежида  ўқувчиларнинг касблари бўйича  олган билим, малака, кўникмаларини шакллантириш мақсадида педагогик амалиёт самарали  ташкил қилинмоқда.  Бўлғуси  мутахассислар ўзлари танланган  касбларининг мохир усталарига  бириктирилмоқда.  2018 йил  март ойида  таълим муассасасида “Йил  тарбиячиси”  кўрик танлови бўлиб ўтди. 3-курс битирувчилари томонидан ўзлари келгусида  ишлайдиган мактабгача таълим муассасаларида очиқ машғулотлар намойишини кўрсатдилар.

Педагогик амалиёт 6

Педагогик амалиёт 5

Педагогик амалиёт 3

Педагогик амалиёт 32

Педагогик амалиёт 2 Педагогик амалиёт 1

“Йил сарҳисоби”

     Тошкент педагогика коллежида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таълим муассасаси етакчилари томонидан барча орзиқиб кутган, бир олам ҳаяжонларга тўла яна бир ажойиб тадбир “Йил сарҳисоби” бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчиларнинг қўл меҳнати, ижод маҳсулларидан иборат кўргазма ташкил этилди. Ўқув йили давомида ўзининг шижоаткорлиги, билимдонлиги, ташаббускорлиги, жамоат ишларида фаоллиги билан эътибор қозонган бир гуруҳ ўқувчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

расм расм

So'nggi habarlar
”Jaholatga qarshi ma’rifat” shiori ostida tadbir bo'lib o'tdi.

🔹️Toshkent pedagogika kollejida  ”Jaholatga qarshi ma’rifat” shiori ostida tadbir bo'lib o'tdi.🔹️Tadbirda Toshkent shahar diniy qo’mita mas’ul xodimi O.Shukuriddinbekov, Chilonzor tuman IIB xodimi B.Ismoilov, “3-Charx-Komolon” MFY raisi A.Sattorov, MFY faoli  A.Abdusalamov, Toshkent pedagogika kolleji direktori M.X.Tadjiyeva, kollej o‘qituvchi va o‘quvchilari, 3-Charx Komolon  mahalla faollari ishtork etishdi. 🔹️Tadbirda o'quvchilarga ommaviy axborot vositalar orqali butun dunyoga keng yoyilayotgan ekstremistik, terroristik harakatlarning noqonuniy ish yuritishi, noqonuniy nashidalar, ma'ruzalar, noto'g'i talqinli qo'llanmalardan foydalanmaslik, ruhiyatga ta'sir etuvchi videolavhalar va qo'shni davlatlarda bo'layotgan jarayonlardagi lavhalarni o'quvchilar ongiga singdirib borishining salbiy tomonlari haqida gapirib o'tildi.

photo_2024-06-08_00-24-40 photo_2024-06-08_00-24-46 photo_2024-06-08_00-25-11   photo_2024-06-08_00-25-14   photo_2024-06-08_00-25-18    photo_2024-06-08_00-24-54

Buyuk Turkman  shoiri va mutafakkiri Maxtumquli  Firog’iy tavalludining 300-yilligiga bag'ishlangan davra suhbati bo'lib o'tdi.

Toshkent pedagogika kollejida Buyuk Turkman  shoiri va mutafakkiri Maxtumquli  Firog’iy tavalludining 300-yilligiga bag'ishlangan davra suhbati bo'lib o'tdi. Davra suhbatini  Toshkent pedagogika kolleji O'TIBDO'  L.Rahmatullayeva ochib berdi. Maxtumquli she’rlari tog’ bag’ridan qaynab chiqqan zilol chashmaning suvi kabi musaffodir. Ular lola-rayhonli, gul-lolali bog’-bo’stonning muattar hidi kabi barq urib, ko’ngilni zavqu shavqqa to’ldiradi deb T. O’rmanova so'z navbatini davom ettirdi. O’quvchi qizlar tomonidan shoirning  she’riy asarlari  ma’noli –ifodali o’qib berildi va o’z fikr-mulohazalari  bildirib o’tildi.

photo_2024-06-08_00-20-44   photo_2024-06-08_00-20-49    photo_2024-06-08_00-21-06

Amaliy dars

Toshkent pedagogika kolleji "Maktabgacha ta'lim" yo'nalishi 202- sirtqi bo'lim o'quvchilarini "Tasviriy faoliyat metodikasi" fanida "Noan'anaviy buyum yasashda tuzli xamirdan foydalanib ishlash" mavzusida o'tkazilgan amaliy darsdan fotolavhalar.

photo_2024-06-08_00-00-43     photo_2024-06-08_00-00-59 photo_2024-06-08_00-01-03

Navruz sayli

🌸 Toshkent pedagogika kolleji o'quvchi va o'qituvchilari Chilonzor tumani "Bunyodkor"sport majmuasi yonidagi katta ochiq maydonda tuman hokimligi tomonidan tashkil etilgan katta Navro'z saylida  ishtirok etishdi.🌸 Navro'z saylini tuman hokimi S.Xolxo'jayev rasman ochib berdi va shahar hokimligidan kelgan ma'sullar tumanimiz ahlini qutlug' ayyom bilan qutlab, ezgu niyatlar bildirdi.                                                                       🌸 Sayil davomida konsertlar, festevallar, yarmarka, ko'ngil ochar namoyishlarga boy  tarzda o'tdi.

🌸 Toshkent pedagogika kollejini faoliyatini telegram kanallarida kuzatib boring.

photo_2024-06-07_23-50-46  photo_2024-06-07_23-50-50  photo_2024-06-07_23-50-53

photo_2024-06-07_23-50-57 photo_2024-06-07_23-51-01 photo_2024-06-07_23-51-10

 

 

 

 

 

Yangi kitoblar ko'rgazmasi  tashkil etildi

Joriy yilning 24 aprel O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining "2020-2025 yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish qo’llab-quvvatlash milliy dasturini tasdiqlash to'g'risida"gi  qarori va O’zbekiston  Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ommaviy axborot kommunikatsiyalar agentligining farmoyishi ijrosini ta’minlash maqsadida Toshkent pedagogika kolleji Axborot resurs markazida "Jadidlar: milliy o’zlik, istiqlol va davlatchilik g’oyalari" mavzusida tadbir bo'lib o'tdi va yangi kitoblar ko'rgazmasi  tashkil etildi.

photo_2024-06-07_23-40-08 photo_2024-06-07_23-40-18 photo_2024-06-07_23-40-22  photo_2024-06-07_23-40-26  photo_2024-06-07_23-40-30 photo_2024-06-07_23-40-43