+9 (9871) 278-55-64

graph

9:00 дан 17:00 гача
UZ / RU
Kollej hayotidan Talabalarga Muallimlarimiz Jadval
Home  /  Янгиликлар  /  Коллежимиз ўқитувчи ва ўқувчилари академик Назаров Бахтиёр Аминович билан...

Коллежимиз ўқитувчи ва ўқувчилари академик Назаров Бахтиёр Аминович билан...

« Back

03.03.2017 15:22

    2017 йил 4 март куни  академик Б.А.Назаров тавсиялари асосида   коллежнинг   "Она тили ва адабиёт" фани ўқитувчиси Г.Умарова томонидан  Э.Вохидовнинг  “Руҳлар исёни" достони мавзусида  очиқ дарс машғулоти ўтказилди.  Э.Воҳидовнинг  ўзбек адабиётида беқиёс  ўрни ва бетакрор ижоди  ўқувчиларга моҳирона етказилди.

IMG_0607 - копия IMG_0611 - копия

     Академик  Б.А.Назаров Тошкент педагогика коллежида ташкил қилинган   "Зулфияхоним қизлари" тўгарагининг фаолияти билан яқиндан танишдилар, шоира  қизлар ижодига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Таълим муассасасида таҳсил олаётган замонавий бадиий адабиёт ва шеъриятга қизиқувчан ёшларнинг ижодларини ўргандилар ва уларнинг ижодига таклиф ва тавсиялар бердилар.

IMG_0663 - копия IMG_0680 - копия - копия

    Учрашувда Тошкент педагогика коллежи  директори М.Х.Таджиева сўзга чикибВатанимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, давлатимиз  томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, мамлакатимизнинг янада равнақ топиши йўлида азиз ёшлар олдида турган олий ва муқаддас бурчлар ҳақида фикрлашди. Бугунги учрашув очиқ, самимий ҳамда азиз ёшларнинг келгуси ҳаёт йўлида улкан сабоқ бўладиган мулоқот бўлиб ўтишини таъкидлади.М.Х.Таджиева  ўз   сўзида Тошкент шаҳар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2017 йил 14 январдаги 15-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017  йил 6 январдаги йиғилиш баёни  ижросини таъминлаш бўйича таълим муассасасининг чора-тадбир режаси  билан таништириб  ўтди.

    Академик Назаров Бахтиёр Аминович миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда ёшларнинг бурчи ва масъулияти, замонавий  бадий адабиётга бўлган қизиқишларини  кучайтириш борасида  сўзлади. Академик Б.Назаров “Ўтган  кунлар” асарини  мазмунини биласизми, “Улуғ  салтанат” асарини  ким  ўқиган, “Буюк  шоирлар ҳақида” нималар  биласиз деган саволлар билан мурожаат қилди. Ўқувчилар томонидан теран фикрлар, жавоблар олинди. Академик Б.Назаров ижодкор ёшларга ўз фикр мулохазалалрини билдирди уларни бадий адабиётга  бўлган  қизиқишларини  ошириш, хар  бир  асарни  мазмун мохиятини  теран англаб ўқиш ва уқиш  ҳақида фикир мулохазаларини  билдирди ҳамда  ижодларига  омад  тилади. Тошкент педагогика коллежининг ижодкор ёшлар томонидан ўз қаламига мансуб “Ватан”, “Ўзбекистоним”ҳақидаги шеърлар ифодали ўқилди. Учрашув баҳс мунозарага  бой  бўлди.

20170215_113625 fcrb2590.jpg

So'nggi habarlar
Тошкент педагогика коллежида дуал таълим

Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухолиқзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи

    Таълим муассасаси фаолияти билан танишиш ҳамда дуал таълим шаклини ташкил этиш бўйича амалга оширалаётган ишлар юзасидан фикр алмашиш  мақсадида 2022 йил  апрель ойида Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухоликзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи бўлиб ўтди

    Ташрифда Томас Люкс - РЕСА лойиҳасининг катта маслаҳатчиси, Джахонгир Джумаев - РЕСА лойиҳасининг миллий координатори, Ўткир Алижонов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи, Мухаббат  Таджиева - Тошкент педагогика коллежи директори ва иш берувчи ташкилот раҳбарлари иштирок этишди

photo_2022-06-14_20-36-04

photo_2022-06-14_20-36-27

photo_2022-06-14_20-36-09

photo_2022-06-14_20-35-55

photo_2022-06-14_20-35-11

photo_2022-06-14_20-36-32

photo_2022-06-14_20-35-59

photo_2022-06-14_20-36-20

    Меҳмонлар ташрифи давомида Тошкент педагогика коллежининг таълим жараёни билан танишдилар ва таълим жараёни меҳмонларда  катта таасcурот қолдирди