Тошкент педагогика коллежида 8 – март Халқаро хотин- қизлар куни муносабати билан “Мунис аёл” деб номланган байрам дастури ташкил этилди. Байрамда мунис оналаримизни, дилбар опа-сингилларимизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар барчага яхши кайфият бағишлади.
Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухолиқзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи
Таълим муассасаси фаолияти билан танишиш ҳамда дуал таълим шаклини ташкил этиш бўйича амалга оширалаётган ишлар юзасидан фикр алмашиш мақсадида 2022 йил апрель ойида Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухоликзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи бўлиб ўтди
Ташрифда Томас Люкс - РЕСА лойиҳасининг катта маслаҳатчиси, Джахонгир Джумаев - РЕСА лойиҳасининг миллий координатори, Ўткир Алижонов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи, Мухаббат Таджиева - Тошкент педагогика коллежи директори ва иш берувчи ташкилот раҳбарлари иштирок этишди
Меҳмонлар ташрифи давомида Тошкент педагогика коллежининг таълим жараёни билан танишдилар ва таълим жараёни меҳмонларда катта таасcурот қолдирди