Тошкент педагогика коллежида бу кунни муносиб кутиб олиш мақсадида “Тил-миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни коллеж директори М.Х.Таджиева кириш сўзи билан очиб, она тилимизнинг бой тарихий ривожланиши ҳақида гапириб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий фанлар” факультети “Психология” кафедраси профессори Руҳиева Холида ҳамда катта ўқитувчи Чориев Фахриддинлар иштирок этишди. Тадбир давомида ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўзининг муқаддас тилига эгалиги, тил халқнинг ўтмиши, тарихи ва маданиятини мужассам этиши, айни вақтда у жамиятни ривожланиш омили, миллатнинг ажралмас ҳусусияти ва давлатнинг суверенлигини кўрсатувчи белгилардан бири эканлиги айтиб ўтилди ва буюк бобокалонларимиз ғазалларидан парчалар ўқиб берилди, куй ва қўшиқлар янгради.
Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухолиқзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи
Таълим муассасаси фаолияти билан танишиш ҳамда дуал таълим шаклини ташкил этиш бўйича амалга оширалаётган ишлар юзасидан фикр алмашиш мақсадида 2022 йил апрель ойида Тожикистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Лутфия Абдухоликзоданинг Тошкент педагогика коллежига ташрифи бўлиб ўтди
Ташрифда Томас Люкс - РЕСА лойиҳасининг катта маслаҳатчиси, Джахонгир Джумаев - РЕСА лойиҳасининг миллий координатори, Ўткир Алижонов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи, Мухаббат Таджиева - Тошкент педагогика коллежи директори ва иш берувчи ташкилот раҳбарлари иштирок этишди
Меҳмонлар ташрифи давомида Тошкент педагогика коллежининг таълим жараёни билан танишдилар ва таълим жараёни меҳмонларда катта таасcурот қолдирди